Миллий паралимпия қўмитасининг хабар беришича, Бангладешда бўлиб ўтаётган ампутант футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси гуруҳ босқичида барча тўрт учрашувда ғалаба қозонди ва турнир финалига чиқди.
Терма жамоамиз шу йилнинг 12 февраль куни Осиё чемпионатининг ҳал қилувчи финал учрашувида Индонезия терма жамоасига қарши майдонга тушади.