“Андархон”да қовунчилик кластери ташкил этилади

    Агросектор 23 январ 2022 388

    Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Бешариқ туманидаги ўрганишлари давомида “Андархон” МФЙда бўлиб, 11 млрд сўм маблағ эвазига давлат-хусусий шериклик тамойили асосида қуриб битказилган, барча қулайликларга эга маҳалла фуқаролар йиғини биносининг очилиш маросимида иштирок этди.

    Маҳалла фуқаролар йиғини раиси, ҳоким ёрдамчиси, нуронийлар ва қишлоқ аҳли билан самимий суҳбатлашди.

    Мулоқотда андорхонликлар ҳудуднинг “ўсиш нуқтаси” қовунчиликни ривожлантириш эканлигини маълум қилдилар. Чунки, МФЙда 845 тадан зиёд хонадонлар бўлиб, қадимдан қовун сақлаш сирларини ўзлаштириб келгани сабаб аҳоли 70-80 фоиз хонадонларда қовунчилик билан шуғулланади.

    Сақлаш жойларида бўрикалла, қирқма, умрбоқий, кампиртўн ва бошқа навдаги қовунлар сақланади. Қишлоқ аҳли асосан, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида деҳқончилик қилади. Шириндан шакар қовунларни сақлашда қишлоқ ҳудудининг географик жойлашуви ҳам муҳим аҳамиятга эга. Ҳудуднинг ўзига хос шамоли ва сақлаш жойлари қовунларни ҳатто май ойигача сақлаш имконини беради.

    Қишлоқдаги Шариповлар хонадонида бўлган вилоят ҳокими оила даромади билан қизиқди. Хонадон вакиллари бир йилда 1 гектар ердан сарф-ҳаражатлардан ташқари 20 млн сўмдан ортиқ даромад қилишини айтишди.

    93 ёшли отахон Шамсиддин Исомиддинов ҳам меҳмонларни ўз уйга таклиф қилиб, хонадонда сақланаётган қовунларни кўрсатди.

    Андархон қовунларидан таътиб кўрган вилоят раҳбари бундай ширин қовунларга хорижликлар, хусусан, японияликлар ҳам катта қизиқиш билдиришганини таъкидлади.

    Тегишли вилоят ҳамда туман мутасаддилари билан биргаликда барча амалий чора-тадбирларни белгилаб, қовунчилик кластерини ташкил этиш бўйича топшириқ берилди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates