Андижон давлат университети талабаси халқаро танлов ғолиби

    Маданият 15 январ 2021 1473

    Андижон давлат университети талабаси Мухлиса Машрабова «Россия истеъдодлари» халқаро ва Бутунроссия масофавий мусобақалари фестивалда «Халқ вокаллари» номинацияси ғолиби бўлди.

    Андижон давлат университети Санъатшунослик факультети вокал ижрочилиги: анъанавий хонандалик йўналиши 1 курс талабаси Мухлиса Машрабова 2021 йил 11 январда www.dk-talant.ru сайти томонидан ташкил этилган «Россия истеъдодлари» халқаро ва Бутунроссия масофавий мусобақалари фестивалда устози Бобурбек Юлдашев билан ҳамкорликда тайёрлаган «Ёр васли» номли қўшиғи билан иштирок этиб, «Халқ вокаллари» номинациясида ғолибликни қўлга киритди.

    Шу вақтгача Мухлиса Машрабова кўплаб халқаро ва республика миқёсида ўтказилаётган мусиқа танловларида иштирок этиб, ғолибликни қўлга киритган. Жумладан, 2020 йили Россиянинг Сочи шаҳрида ўтказилган «Биз биргамиз» халқаро танловида, 2019 йил «Ягонасан муқаддас Ватан!” республика танловида ғолиб бўлган.

    Маълумот учун, www.dk-talant.ru сайти томонидан ўткизилаётган «Россия истеъдодлари» халқаро ва Бутунроссия масофавий мусобақалари фестивали Россия Федерациясининг «Таълим тўғрисида»ги Федерал қонунининг 77-моддаси 2-қисмига мувофиқ ўтказилади, унда талабалар ва ўқитувчилар танловларда ихтиёрий равишда қатнашадилар, деб хабар беради Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates