«Андижон-Нукус-Қўнғирот-Андижон» йўналишида поездлар қатнови йўлга қўйилди

    Транспорт 18 январ 2022 2248

    2022 йил 17 январдан бошлаб “Андижон-Нукус-Қўнғирот-Андижон» йўналишида 657/658 - сонли йўловчи поездлари қатнови йўлга қўйилди.

    Бу ҳақда "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ ахборот хизмати маълум қилди.

    Ушбу поездлар ҳаракат давомида «Хўжайли» темир йўл вокзалида ҳам тўхтаб ўтади.

    Изоҳ: Қўшимча маълумотларни Тошкент шаҳрида 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темир йўл кассалари ҳамда маълумотлар бюросидан билиб олиш мумкин.