Андижон туманидаги хонадонда содир бўлган ёнғин бартараф этилди

    2 декабрь куни кечқурун Андижон туманидаги «Курама» МФЙда жойлашган хонадонда ёнғин содир бўлди. Тезкор етиб келган ёнғин-қутқарувчилар алангани қисқа фурсатда ўраб олиб, тўлиқ ўчиришга муваффақ бўлди.

    Андижон вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабарига кўра, 2 декабрь куни соат 22:33 да Андижон тумани «Курама» МФЙ, Серфайз кўчасидаги яшаш хонадонида ёнғин юз бергани ҳақида мурожаат келиб тушган.

    Кўрилган чоралар асосида 4 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 22:44 да ҳодиса жойига етиб борган ва 22:49 да алангани ўраб олинган. Ёнғин соат 23:30 да тўлиқ бартараф этилган.

    Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғин оқибатида уйнинг шифт ва том қисми, шунингдек, айрим рўзғор буюмлари зарарланган. Тан жароҳати олганлар ҳақида маълумот келиб тушмаган.

    Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва етказилган зарар миқдори бўйича суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates