Андижон вилоятида «Data Center»лар фаолияти самарали йўлга қўйилди

    Энергетика 17 июл 2021 862

    «Андижон ҲEТК» АЖ шаҳар ва туман электр таъминоти корхоналарида «Электр энергиясини ҳисобга олишни автоматлаштириш тизими» (ЭEҲОНҚА) мини «Data Center» лар фаолияти йўлга қўйилди.

    Истеъмолчиларга замонавий хизмат кўрсатиш самарадорлигини ошириш мақсадида ушбу инновацион марказлар энг замонавий компьютер жиҳозлари, технологик қурилмалар, юқори тезликдаги интернет билан таъминланган.

    Шунингдек, мини «Data Center»ларга малакали мутахассислар саралаб олинган бўлиб, улар CAS дастури орқали барча электр станциялари, нимстанциялар, трансформаторлар юкламаси ва унга уланган истеъмолчилар тўғрисида маълумотларни геолокация орқали таҳлил қилиб борадилар.

    «Электр энергиясини ҳисобга олишни автоматлаштириш тизими» (ЭEҲОНҚА) орқали қарздор истеъмолчилар тармоқдан ажратилади ва тўловни амалга оширгандан сўнг тармоққа қайта уланади.

    Ҳозирда ушбу тизим жорий қилинишининг якуний босқичида бўлиб, истеъмолчиларни биллинг тизимига улаш ишлари поёнига етяпти, деб хабар беради «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ матбуот хизмати «Андижон ҲEТК» АЖ маълумотига таяниб.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates