Андижон вилоятида ёшлар муаммоларини тизимли ҳал этишда бир қатор камчиликларга йўл қўйилган

    “yoshlardaftari.uz” ягона электрон платформасига киритилган 735 нафар ёш асоссиз  чиқариб юборилган.

    Сенатнинг прокуратура органлари фаолияти устидан назорат қилувчи комиссияси йиғилиши бўлиб ўтди. Унда комиссия, Бош прокуратура, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ҳамда Андижон вилояти ҳокимлиги ҳамкорлигида “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги қонун ва соҳага оид бошқа қонун ҳужжатлари ижроси, ёшлар бандлигини таъминлаш ва тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш борасидаги прокурор назорати ҳолатининг ўрганиш натижалари муҳокама қилинди.

    Ўрганиш давомида қайд этилганидек, ёшларни касб-ҳунарга ўқитиш ва бандлигини таъминлаш борасида қатор ишлар амалга оширилган. Хусусан, ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш ҳамда уларни ижтимоий ҳимоя қилиш ва ёш оилаларни қўллаб-қувватлаш борасида 2018-2020 йилларда “Yoshlar – kelajagimiz” Давлат дастури доирасида 903 та бизнес лойиҳага жами 160 миллиард 768 миллион сўм миқдорда имтиёзли кредит маблағлари ажратиш орқали 16 254 та янги иш ўринлари яратилишига эришилган. Сўнгги беш йилда 30 ёшгача бўлган тадбиркорлар сони 3 баробар кўпайиб, уларнинг сони 17 мингдан ошган.

    Шу билан бирга сенаторлар томонидан Андижон вилояти сектор раҳбарларининг ёшлар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш борасидаги вазифалари аниқ белгиланган бўлсада, вилоятдаги ўрганиш давомида бир қатор камчиликларга йўл қўйилганлиги танқид қилинди. Жумладан, ёшларнинг бандлигини таъминлаш, уларнинг муаммоларини ҳал этиш мақсадида ишлаб чиқилган “yoshlardaftari.uz” ягона электрон платформасига киритилган 735 нафар ёшларни асоссиз равишда чиқариб юборилиш ҳолатлари аниқланган.

    “Ёшлар дафтари”га киритилганлардан 23 479 нафарига туман ҳокимларининг фармойишлари асосида ер майдонлари ажратиб, бандлиги таъминланганлиги ва дафтардан чиқарилганлиги ўрганилганда, улардан 44 нафар ёшлар ер майдонларини олмаганлиги, ҳаттоки бундан хабардор эмаслиги маълум бўлди.

    Шу билан бирга, 2021 йилда янги иш ўринларини ташкил этиш бўйича дастурда белгиланган режа бажарилганлиги қайд этилган бўлса-да, Солиқ бўлими базасидаги маълумотлар билан таққосланганда айрим иш ўринлари ўз тасдиғини топмаганлиги сенаторлар томонидан кўрсатилди.

    Туман (шаҳар) ҳокимларининг қарорлари билан захирага олинган иш ўринларига аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифаларини ишга жойлаштириш ишлари суст олиб борилган. Яъни захира (квота)ланган иш ўринларидан фойдаланиш даражаси вилоятда 64,2 фоизни ташкил этганлиги боис, бугунги кунда 3 651 та захира иш ўринлари фойдаланмасдан қолган.

    Йиғилишда ушбу йўналишда учраётган тизимли хато ва камчиликларни бартараф этиш мақсадида прокуратура органлари, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда вилоят ҳокимлигига қўмита ва комиссия аъзолари томонидан тавсиялар берилиб, тегишли топшириқлар акс эттирилган қарор қабул қилинди, деб хабар беради Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенатининг Ахборот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates