Андижонда беш фарзандини уйда туққан онанинг 4 та боласига «метрка» берилди. Уларнинг каттаси 15 ёшда

    Ижтимоий ҳаёт 2 июл 2020 3340

    Андижон вилоятининг Бўстон тумани фуқаролик ҳолатлари далолатномаларини ёзиш бўлими ходимлари томонидан беш фарзандини уйда туққан Санобар Исоқованинг 4 нафар фарзандига туғилганлик ҳақида гувоҳномалар берилди.

    Давлат хизматлари агентлиги Андижон вилояти бошқармаси бош маслаҳатчиси Гулзода Латифжонованинг айтишича, бошқар томонидан вилоятда «Биронта ҳам бола қайд этилмасдан қолиши мумкин эмас», «Туғилганликни қайд этилиши – бола ҳуқуқларини рўёбга чиқарилишининг ва фуқаролик бўлмаслигини олдини олишнинг ҳуқуқий асосидир» мавзуларида тарғибот ишлари амалга оширилмоқда.

    Шу мақсадда ҳозирга қадар маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, мутахассислар ҳамда ФҲДЁ бўлими ходимлари томонидан уйма-уй юриб шаръий никоҳда яшаётганлар, айрим сабабларга кўра, ўз вақтида туғилганлик ҳақида гувоҳномаларни ололмаган фуқаролар бор ёки йўқлиги ўрганилиб, уларга ҳали ҳам шахсини тасдиқловчи ҳужжатларни расмийлаштириш имконияти мавжудлиги бўйича тушунчалар бериб келинмоқда.

    Ўрганишлар давомида Қирғизистон Республикаси фуқароси Санобархон Исоқова 1997 йилда Лочинбек Аҳмадалиев билан шаръий никоҳ асосида турмуш қуришади. Маълум бўлишича, улар 2005-2015 йиллар давомида беш нафар фарзандини уйида ҳеч қандай тиббий ёрдамсиз дунёга келтиришади. Онанинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаганлиги сабабли фарзандларининг бирортасига туғилганлик ҳақидаги гувоҳномалар олинмайди. Улар томонидан турли йилларда бир неча маротаба ФҲДЁ ходимларига мурожаат қилинганда, болаларга «мертка»лар суднинг у ёки бу онадан туғилганлик фактини тасдиқлаш ҳақидаги қарорига асосан берилиши билдирилади.

    Бўстон тумани ФҲДЁ мудираси Ҳулкарой Бегматованинг ташаббуси ва бир нечта ҳомийларнинг ёрдами билан пул маблағлари йиғилиб Санобархон Исоқова ҳамда унинг 4 фарзанди учун у ёки бу онадан туғилганлик фактини тасдиқлаш мақсадида ДНК текширувлари ўтказилади. Биологик экспертиза хулосаларига кўра Исоқова болаларнинг онаси эканлиги тасдиқланади.

    Яқинда суд ҳал қилув қарорига асосан ФҲДЁ бўлими томонидан Исоқованинг фарзандлари Анорахон, Ферузахон, Озодбек, Қиличбекга туғилганлик ҳақидаги гувоҳномалар расмийлаштириб берилди.

    Давлат хизматлари агентлиги Андижон

    вилояти бошқармаси ахборот хизмати

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates