Андижонда босқинчилик содир этган шахслар аниқланди

    Хавфсизлик 19 январ 2021 1015

    8 январь соат 02:00 ларда Андижон вилояти Қўрғонтепа туманида босқинчилик содир этилган

    Маълум бўлишича, икки нафар номаълум шахс юзларига ниқоб кийиб олган ҳолда Қўрғонтепа туман Нурли ёғду МФЙда яшовчи 60 ёшли Саходатнинг уйининг кириш эшиги ойнасини синдириб кириб, пичоқ билан хонадон эгасига ҳужум қилиб, унга зўрлик ишлатиб, қўл ва оёқлари ҳамда оғзини скоч ёрдамида боғлаб, қулоқларидаги 1 жуфт нархи 700 000 сўмлик сирғасини, қўлидаги 1 дона нархи 300 000 сўмлик узугини талон-торож қилиб, ҳодиса жойидан номаълум томонга яширинганлар.

    Мазкур ҳолат юзасидан Қўрғонтепа тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан номаълум шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 164-моддаси 3-қисми «в» банди (босқинчилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

    Олиб борилган тергов ҳаракатлари давомида мазкур жиноятни 26 ёшли Умиджон ҳамда 38 ёшли Мақсаджонлар содир этганлиги аниқланган. Жиноятчиларни бирининг уйи тинтув қилинганда, жабрланувчига тегишли бўлган 1 жуфт аёллар сирғаси, 1 жуфт қўлқоп ашёвий далил сифатида олинган.

    Жиноят иши бўйича Умиджон ва Мақсаджонлар гумон қилинувчи тариқасида жалб қилиниб процессуал тартибда ушланганлар.

    Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом этяпти, деб хабар беради ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates