Андижонда Давлат хизматлари марказининг янги биноси очилди

    Бу ерда 190 га яқин давлат хизматларидан фойдаланиш имконияти яратилган.

    Жалақудуқ тумани Давлат хизматлари марказининг янги биноси фойдаланишга топширилди.

    Мазкур марказнинг аввалги биноси ўта таъмирталаб ҳолга келиб қолгани сабаб, кўзда тутилган стандартларга жавоб бермас, фуқароларга ноқулайликлар туғдираётган эди.

    Иншоот қурилишида бинонинг замонавий шаҳарсозлик меъёрларга мос келишига алоҳида эътибор қаратилган. Марказда электрон навбат тизими, маълумотлар киоскаси, ўз-ўзига электрон хизматлар олиш бурчаги, инвесторлар, ID-карта ва хорижга чиқиш биометрик паспортини бериш хонаси, банк шохобчаси жойлашган.

    Марказга келган фуқаролар эркин давлат хизматларидан фойдаланиши, турли имкониятлар ҳақида билиши учун маълумотнома стендлари ва кўргазмали плакатлар ўрнатилган.

    Бу ерда 190 га яқин давлат хизматларидан фойдаланиш имконияти яратилган.

    Кутиш залларига ўрнатилган мониторларда давлат хизматлари олиш тартиби ҳақида маълумот берувчи видеороликлар айланиб турибди .

    Марказ аҳолининг барча қатламларига, шу аснода, ёш болали аёллар, турли тоифадаги ногиронлиги бўлган шахслар, ёшлар ва фахрийларга хизмат кўрсатишга мўлжалланган.

    Бинода адлия бўлими, юридик хизмат кўрсатиш маркази, Фуқаролик ҳолати далолатномасини ёзиш (ФҲДЁ) бўлими ва Давлат хизматлари маркази жойлашган. Бу туман аҳолиси жуда қулай. Ушбу марказ вилоятда фойдаланишга топширилган давлат хизматлари марказининг ўн олтинчиси.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates