Андижонда ҳам Президент мактабига саралаш бошланди

    Имтихонлар Андижон шаҳридаги Спортнинг ўйин турлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаби асосий стадиони 3-, 4- ва 5-биноларида бўлиб ўтмоқда.

    Вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати берган хабарга кўра, талабгорлар FaceID тизимидан ўтиб, гуруҳ назоратчилари бошчилигида ўз жойларини эгаллаган. Имтихон жойида тиббий ва бошқа барча хавфсизлик чоралари кўрилган. Ўқувчилар фақат туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома, имтихонга қатнашиш руҳсатномаси билан киритилмоқда. Жараён карантин қоидаларига амал қилган ҳолда давом этмоқда.

    Ота-оналар учун жараённи test2021.uz сайти орқали онлайн равишда кузатиб бориш имконияти яратилган.

    Маълумотга кўра, вилоятда Президент мактабига жами 144 нафар ўқувчи қабул қилиш режалаштирилган. Тест синовлари жорий йилнинг 26—28 июль кунлари 2 смена (1-смена 08:00 да ва 2-смена 19:00 да) давомида ўтказилади.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates