Андижонда ҳоким ўринбосари 15 минг доллар пора олган пайтда ушланди

    Андижон вилояти Марҳамат тумани ҳокими ўринбосари ер ажратиш ва ҳужжатларни расмийлаштириш эвазига фуқародан 15 минг АҚШ доллари пора олган пайтда ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

    Давлат хавфсизлик хизмати ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида у қолган 14 800 долларни олаётганда ушланган.

    Терговга кўра, мансабдор шахс туман ҳудудидан ўтган катта йўл бўйида 400 метр узунликдаги зовурни ёпиқ тизимга ўтказиш орқали 60 сотих ер майдонини ажратиб, унда ҳар бири 30 квадрат метрли 8 та савдо дўкони қуришга рухсат беришни ваъда қилган. Бунинг учун у фуқародан 15 минг доллар талаб қилган ва олдиндан 200 доллар олган.

    Ҳозирда у Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “а,в” бандлари ҳамда 28, 211-моддаси 2-қисми “б” банди бўйича жиноят иши доирасида қамоққа олинган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

    Коррупция жамият тараққиётига тўсиқ бўлади, ижтимоий барқарорликка таҳдид солади. Фуқаролардан бундай ҳолатларга нисбатан огоҳ ва муросасиз бўлиш сўралади.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates