Қайд этилишича, Андижон вилояти Булоқбоши тумани Сарвонтепа МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи Жанубий Фарғона канали қирғоқларининг бирига шикаст етганлиги оқибатида маълум миқдорда сув сизиб чиққан.
Ушбу маълумот олиниши билан Вилоят Норин Қорадарё Ирригатция тизимлари бошқармаси томонидан сув буткул тўхтатилган, — дейилади хабарда.
Ҳозирда Андижон вилояти ФВБ раҳбарияти ва керакли бўлган барча куч ва воситалар содир бўлган ҳодисани бартараф этиш учун жалб этилган ва вазият тўлиқ назоратга олинган.
Ҳолат юзасидан қўшимча маълумот тақдим этилади.