Андижонда кар-соқов бўлган йигитни поезд уриб кетди

    Шу йилнинг 13 март куни Андижон вилоятида 26 ёшли йигитни поезд уриб кетди. Шифокорларнинг Саъй-ҳаракатлари билан унинг ҳаёти сақлаб қолинган.

    Вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармасининг хабар беришича, пайшанба куни соат 10:22 да тез ёрдам бригадаси воқеа жойига етиб борган. Бу вақтда 1999 йилда туғилган йигит оғир аҳволда бўлган.

    Маълумотларга кўра, йигит соат 10:34 да Республика шошилинч тиббий ёрдам маркази вилоят филиалига олиб келинган. Марказ шифокорлари операция натижасида беморнинг ҳаётини сақлаб қолган.

    Унга бош мия оғир жароҳати, чайқалиши, гематомаси, қош қисми йиртилиши, ўнг ошиқ-болдир бўғими чиқиши, ошиқ-болдир бўғими синиши, постравматик карахтлик ва болаликдан кар-соқов ташхислари қўйилган.

    Беморнинг ҳолати ўрта оғирликда деб баҳоланмоқда. У ҳозирда шифокорлар назорати остида, саломатлик ҳолати эса ижобий кўринишда.
    No date selected
    март, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates