Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг хабар беришича, шу йилнинг 31 март куни соат 12:19 да Андижон вилояти, Избоскан тумани “Мирзо Улуғбек“ МФЙ, Янгибозор кўчасида жойлашган масжид ҳудудидаги таҳоратхонада газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши содир бўлганлиги тўғрисида Андижон вилояти ФВБга хабар қилинган.
Хабарга кўра, айтилган манзилга 2 та қутқарув отряди ва 2 та ёнғин-қутқарув экипажи юборилган. Ҳодиса натижасида таҳоратхона девор ва том конструкцияларига зарар етган, ёнғин содир бўлмаган.
Маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида 3 нафар фуқаро М.Абдуллаев, Ж.Анваров ва Б.Бурхоновлар ҳалок бўлган, 10 нафар фуқаро Ғ.Тойлоқов, А.Абдирайимжонов, Ҳ.Зухриддинов, И.Рахимов, М.Маматураимов, И.Шомуродов, К.Қосимов, У.Болтабоев, М.Абдурахмонов ва М.Болтабоевлар тан-жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.
Воқеа жойига вилоят ҳокими, ФВБ, ИИБ, МГ, ССБ, прокуратура ва “Ҳудудгазтаъминот“, туман ФВДқТ хизматлари куч, воситалари етиб бориб, ҳодиса оқибатлари бартараф этилмоқда.
Ҳодиса содир бўлганлиги хабар қилинганида водийда бўлиб турган Бош вазир ўринбосари О.Раматов ҳамда Фавқулодда вазиятлар вазири генерал майор Б.Қудратхўжаев Избоскан туманига етиб борган.









