Лого Лого-пв-уз

    Андижонда сунъий интеллект бўйича лойиҳалар ишлаб чиқилади

    Ҳозирги кунда “Ҳоким академияси” таълим платформаси, соғлиқни сақлаш, туризм соҳаларини рақамлаштиришда ушбу йўналишдаги ишлар бошлаб юборилган.

    Digital City технопарки сунъий интеллект (СИ) соҳасида инновацион лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва мутахассисларни тайёрлашга қаратилган янги СИ бўйича департаментни ташкил этишини эълон қилди.

    Бу янги департамент хорижий етакчи компаниялар ва СИ соҳасидаги мутахассислар билан бир йилдан ортиқ ўтказилган музокаралар натижаси бўлиб, технопаркнинг юқори технологиялар соҳасидаги етакчи ўйинчи сифатидаги ролини янада оширади.

    Сунъий интеллект бўйича департамент ушбу йўналиш бўйича лойиҳаларни ишлаб чиқиш, қўллаб қувватлаш ва нейрон тармоқлари каби илғор технологияларни ишлаб чиқиш билан шуғулланиши, шунингдек, ушбу тез ривожланаётган соҳада янги авлод мутахассисларини тайёрлашга қаратилган таълим дастурларини ишлаб чиқиши кўзда тутилган.

    Бундан ташқари ҳозирги кунда “Ҳоким академияси” таълим платформаси, соғлиқни сақлаш, туризм соҳаларини рақамлаштиришда ушбу йўналишдаги ишлар бошлаб юборилган.

    Департаментнинг ноёблиги унинг халқаро йўналиши ва хорижий шериклар билан ўрнатилган алоқаларида намоён бўлади, бу билим ва ҳамкорликда илмий тадқиқотлар алмашинувини таъминлайди.

    Ўтган йили технопарк ушбу соҳада халқаро компаниялар ва мутахассислар билан бир қатор муваффақиятли музокараларни ўтказди, бу узоқ муддатли ҳамкорлик ва биргаликда инновацион ишланмалар пойдеворини яратиб берди.

    Digital City технопаркида сунъий интеллект бўйича департаментни очиш сунъий интеллект соҳасидаги глобал инновациялар ва таълим ташаббусларини қўллаб-қувватлашда муҳим қадам бўлиб, талабалар, олимлар ва мутахассислар учун янги имкониятларни очади.

    No date selected
    декабр, 2023
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates