Андижонда тадбиркор қарийб 7 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдалангани аниқланди

    Андижонда Бош прокуратура ходимлари томонидан ёқилғи — энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш билан боғлиқ ҳолатларни фош этишга қаратилган назорат тадбирлари ўтказилмоқда.

    Бу ҳақда Бош прокуратура хабар берди.

    Ўтказилган назорат тадбирларида Андижон вилояти, Андижон шаҳри, "Бўстон" маҳалласидаги "Б.С.З." МЧЖга қарашли нотурар жой биносида фуқаро А.Ю. тегишли тартибда рўйхатдан ўтмасдан алюминий эритиш цехини ташкил қилиб, эритиш печларини тармоққа ўзбошимчалик билан улаб, 6 млрд. 782 млн. сўмлик 4 млн 521 минг метр. куб табиий газни ўғирлагани аниқланди.

    Ҳозирда ҳолат юзасидан фуқаро А.Ю., “Б.С.З.” МЧЖ ва Андижон шаҳар газ таъминоти бўлими мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят Кодексининг 169 моддаси 4 қисми "а" банди билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи шахс процессуал тартибда ушланган.

    Шу таъкидлаш керакки, ҳозирда ҳудудларда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари томонидан табиий газ ва электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини фош этишга қаратилган кучайтирилган рейд тадбирлари давом этмоқда.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates