баннер
Сайт тест режимида ишламоқда
Лого Лого-пв-уз

    Андижонда Варшава менежмент университетининг филиали очилди

    Таълим 27 октябр 2021 136

    Асакада "Collegium Humanum" Варшава менежмент университетининг Андижон филиали ташкил этилди.

    Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов, "Collegium Humanum" Варшава менежмент университети ректори Павел Чернецкий ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида мазкур нодавлат олий ўқув юртининг очилишига бағишланган тадбирда Ўзбекистон ва Польша давлатлари ўртасида ижтимоий-иқтисодий, айниқса, илм-фан, таълим йўналишидаги алоқалар мустаҳкамланиб, янги босқичга кўтарилаётганлиги таъкидланди.

    Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 14 апрелдаги “Collegium Humanum” Варшава менежмент университетининг Андижон филиалини ташкил этиш тўғрисида”ги қарорига асосан, польшалик инвесторлар томонидан умумий қиймати 2,6 миллион долларга тенг Варшава унверситети филиалини ташкил этиш лойиҳасининг биринчи босқичи доирасида 500 минг доллар хорижий инвестициялар ўзлаштирилиши ҳисобига мазкур нодавлат олий ўқув юрти Асака агротехнологиялар техникумининг бир қисмида ташкил этилди.

    Мазкур нодавлат олий ўқув юртида дастлабки босқичда «Молия ва бухгалтерия ҳисоби», «Транспорт ва логистикада менежмент», «Халқаро бизнес ва маркетинг», «Туризм, меҳмонхона иши ва умумий овқатланишда менежмент ва маркетинг», «Кичик ва ўрта бизнесни бошқариш», «Ахборот-коммуникация технологиялари» бакалавриат таълим йўналишлари бўйича мутахассислар тайёрланади.

    Жорий ўқув йилидан филиалда ўқиш учун талабалар қабул қилинади. Ўқиш Ўзбекистон Республикаси давлат таълим стандартлари талаблари инобатга олинган, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишган ҳолда муассис томонидан тасдиқланадиган ўқув режалари ва фан дастурларига мувофиқ кундузги таълим шаклида ўзбек, инглиз ва рус тилларида тўлов-контракт асосида амалга оширилади.

    No date selected
    December 2021
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates