Андижонда янги "Ишга марҳамат" мономаркази фаолият бошлади

    Мамлакатимизда 20 июн 2021 2003

    Мамлакатимизда меҳнат бозорининг самарали механизмларини жорий қилиш, аҳолининг ишчанлик фаоллигини ошириш, камбағал ва ишсиз фуқароларни замонавий касб-ҳунар ва тадбиркорлик кўникмаларига ўқитиш мақсадида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузурида Андижон шаҳар “Ишга марҳамат” Мономаркази очилди.

    Мономарказ очилиш маросимида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Нозим Хусанов, Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдурахмонов, хорижий экспертлар ва кенг жамоатчилик иштирок этишди.

    Нозим Хусанов: "Бундай марказларни ташкил қилишдан кўзланган асосий мақсадимиз- нафақат ишсиз фуқароларни касб-ҳунарга ўқитиб, сертификат бериш, балки уларни меҳнат бозорида рақобатбардош касбни ўзлаштирган, юқори малакали мутахассис сифатида етиштиришдир".

    Лойиҳа қиймати 15.0 млрд сўмни ташкил қилган мономарказда йилига 4480 нафар ўқувчи “World skills” ишчи касблар стандартлари асосида ўқитилади.