Андижонда замонавий «Универсал» спорт мажмуаси барпо этиляпти

    Спорт 2 октябр 2020 2734

    Андижон шаҳрида 2017-2022 йилларда «Универсал» спорт мажмуаси қуриб, фойдаланишга топшириш режалаштирилган.

    Вилоятда Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан 2017 йилда Андижон шаҳридаги «Универсал» спорт мажмуасининг қурилиши бошланган бўлиб, 2017 йилда ушбу объектдаги қурилиш-монтаж ишлари учун манзилли дастурга 15 миллиард сўм маблағ йўналтирилган. Объектга «Хон» МЧЖ корхонаси бош пудратчи ташкилот этиб белгиланган.

    Ўтган 2017-2020 йиллар мобайнида Андижон шаҳридаги «Универсал» спорт мажмуасида жами 66,4 миллиард сўмлик қурилиш-монтаж ишлари амалга оширилган.

    Спорт мажмуаси 6,3 гектар майдонни ўз ичига олади. Қолаверса, лойиҳага асосан мажмуа жами 4 000 томошабинга мўлжалланган бўлиб, у спортнинг якка кураш, бадиий гимнастика, бокс, волейбол, гандбол, таэквондо ҳамда баскетбол турларига ихтисослашган. Лойиҳа доирасида 11х25метр ўлчамдаги сузиш ҳавзаси, теннис корти ва 100 ўринли ошхона қуриляпти.

    Ушбу спорт мажмуаси сейсмик жиҳатдан 9 баллга жавоб беради.

    Ҳудудда 200 автомобилга мўлжалланган автотураргоҳ ҳам барпо этилади.

    Мазкур объектни 2022 йил якунига қадар фойдаланишга топшириш режалаштирилган, деб хабар беради Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates