Андижонда зулук кўпайтиришнинг кластер тизими ишга туширилмоқда

    Фан 28 январ 2022 2359

    Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан Андижон вилоятида "TASIR" фермер хўжалигининг зулукларни кўпайтириш ва кўпайтиришнинг кластер тизими яратишга қаратилган тижоратлаштиришга тайёрлаш лойиҳаси учун 1,18 млрд. сўм грант маблағлари ажратилди.

    Ҳозирги кунда фермер хўжалиги томонидан тиббиёт зулукларини кўпайтириш ва янги турдаги наслдор зулук уруғларини хориждан олиб келиб маҳаллийлаштириш ишлари юзасидан амалий ишлар олиб борилмоқда, дея хабар беради Инновацион ривожланиш вазирлиги ахборот хизмати.

    Ушбу лойиҳа билан яқиндан танишиш мақсадида Андижон вилояти ҳудудий Инновацион ривожланиш бошқармаси мутахассислари "TASIR" фермер хўжалигига амалий ташриф буюришди. Лойиҳа ташаббускори Алёрбек Раҳмонов Туркия ва Россия давлатидан олиб келинган зулукларни хонакилаштириш жараёнлари ва ундаги янгилик ва ютуқлар юзасидан батафсил тушунчалар бериб ўтди.

    – Лойиҳадан кўзланган асосий мақсад қадимий халқ табобатларидан бири ҳисобланган тиббиёт зулукларни кўпайтиришнинг кластер тизимини яратишдир, – дейди А. Раҳмонов. – Бунда зарарсиз табиий усуллар орқали даволаш йўлга қўйилади.

    Келгусида кам таъминланган оилалар ва ишсиз ёшларни бандлигини таъминлаш мақсадида ўқув курслари ташкил қилиниб, аҳоли хонадонларида зулукларни боқиб кўпайтириш ишлари ўргатилади. Шунингдек, аҳоли хонадонларида етиштирилган зулуклар фермер хўжалик томонидан қайта сотиб олиб, уларни чет элга экспорт қилиш режалаштирилмоқда.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates