Андижондаги “Жаҳон бозори“да ёнғин чиқди

    Ҳолат бўйича вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси расмий маълумот берди.

    Унга кўра, шу йилнинг 26 февраль куни соат 20:10 ларда Андижон шаҳар Найман кўчасида жойлашган Тадбиркорлик субъектига тегишли бўлган савдо дўконида ёнғин бўлаётганлиги тўғрисида вилояти ФВБга хабар келиб тушган.

    Келиб тушган хабарга асосан ёнғин қутқарув экипажи соат 20:12 да айтилган манзилга етиб борган ва ёнғин соат 20:35 да батамом ўчирилган.

    Маълумотларга кўра, ёнғин оқибатида савдо дўконининг 80 м.кв майдонда шифт том қисми ва савдо дўкони ичидаги буюмлари ёниб зарарланган.

    Ёнғин оқибатида тан жароҳат олганлар йўқ.

    Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш омиллари ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.