Андижондаги ниқобли босқинчиларга жиноят иши қўзғатилиб қамоққа олинди!

    Ижтимоий тармоқларда Андижон вилоятида ниқоб тақиб олиб, давлат рақам белгиси бўлмаган автомашиналардаги шахслар йўл четида тўхтаб турган бошқа бир машинага тош отиб ҳужум қилганлиги ҳақида хабарлар эълон қилинган.

    Фуқаро Л.А.ни бошқарувида бўлган «Кобалт» русумли автомашинасида пул маблағларини ташиш билан шуғулланишини билган фуқаро Ю.Д ва бошқалар ўзаро олдиндан жиноий тил бириктиради.

    2024 йил 20 ноябрь куни юзларига ниқоб таққан ҳолда «Ласетти» ва «Кобалт» русумли автомашиналарни давлат рақам белгиларини ечиб, фуқаро Л.А.нинг ортидан кузатиб боришади.

    Андижон шаҳрининг «Ёйилма« маҳалласи А.Темур шоҳ кўчасидан ўтган «Андижон-Асака» йўналишидаги транспорт қатнов йўлини «Андижон» йўналиши бўйича йўл четида тўхтаб турган Л.А.ни автомашинасига тош отиб, ҳужум қилади. Л.А. автомашинасида ҳодиса жойидан қочиб кетади.

    Мазкур ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 164-моддаси 2-қисми «б» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, Ю.Д. процессуал тартибда ушланган.

    Жиноят иши бўйича ички ишлар органи томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Андижон вилояти прокуратураси томонидан ушбу жиноят иши устидан прокурор назорати ўрнатилди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates