Андижоннинг олтин мевалари жаҳон бозорига кириб бормоқда

    Саноат 8 январ 2021 1877

    Андижон вилоятидаги боғлар ва токзорларда етиштирилган мева-сабзавотларнинг мазаси нафақат мамлакатимизда, балки бошқа давлатларда ҳам юқори баҳоланади.

    Ушбу маҳсулотларнинг ташқи бозорларда ҳам янада харидорлигини таъминлаш мақсадида Асака туманидаги “AGF ANDIJAN GOLDEN FRUITS” МЧЖ томонидан салмоқли ишлар амалга оширилмоқда.

    Вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов ушбу корхонада бўлиб, ишлаб чиқариш жараёни, ишчиларга яратилган шароитлар билан яқиндан танишди. Ўзбекистон бренди билан қадоқланаётган маҳсулотларнинг аввало сифатига эътибор қаратиш муҳимлигини таъкидлади. Европа бозорида ҳаридорлигини таъминлаш масалаларида фикр-мулоҳазалар билдирди.

    Лойиха киймати 12 миллиард сўмни ташкил этувчи мазкур корхонада йилига 6 минг тонна маҳсулотни қайта ишлаш имконияти мавжуд. Шунингдек, маҳсулотнинг минг тоннаси ички бозорга, 5 минг тонааси эса ташқи бозорга чиқарилади.

    Корхонада асакалик 100 нафар аёл-қиз ҳамда йигитларнинг меҳнат қилишлари ва оилаларига даромад олиб киришлари учун барча шароитлар яратилган.

    Андижон вилояти ҳокимлиги

    МАТБУОТ ХИЗМАТИ