Андрей Филатовнинг Altmax Holding компанияси Ўзбекистонда иссиқлик электр станциясини қуришга сармоя киритмоқда

    Энергетика 24 июн 2020 886

    Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ва ишбилармон Андрей Филатовнинг Altmax Holding компанияси ўртасида республикамизнинг жанубида қуввати 1,5 минг МВт бўлган газ иссиқлик электр станциясини барпо этиш тўғрисидаги меморандум имзоланди. Лойиҳанинг қиймати 1,8 миллиард долларга баҳоланмоқда, дея хабар беради ТАСС мухбири.

    ИЭС қурилиши "мустақилликнинг 25 йили" газ конини ривожлантириш лойиҳасининг давоми бўлади. Бу ерда Altmax Holding асосий акциядор ҳисобланади.

    Филатов, ТАСС мухбири билан суҳбатда, ВТБ ва Газпромбанк каби Россия банклари ҳам лойиҳага сармоя киритишга қизиқиш билдираётганини айтиб ўтди. Унинг сўзларига кўра, ускунани ишлаб чиқарувчилар ўз маҳсулотларини 15 йил ва ундан ортиқ муддатга имтиёзли шартлар билан кредит бериш орқали лойиҳани молиялаштиришда иштирок этади.

    “Ўзбекистоннинг сармоявий салоҳиятини рўёбга чиқаришнинг аҳамияти электроэнергетика инфратузилмасининг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади. Қўшимча энергия қувватларини қуриш нафақат маҳаллий саноат ва қишлоқ хўжалигини ривожлантириш учун зарур, балки экспорт истиқболига ҳам ижобий таъсир кўрсатади. Умид қиламанки, техник-иқтисодий асослаш тугагандан сўнг, ВТБ ва Газпромбанк каби Россиянинг етакчи банклари кўмагида шартномаларни имзолашимиз ва лойиҳани бошлашимиз мумкин", - дея хулоса қилди у.

    Янги электр станциясининг қуввати нафақат минтақанинг маҳаллий эҳтиёжларини қондирибгина қолмай, балки электр энергиясини қўшни минтақалар ва мамлакатларга экспорт қилиш учун ҳам захира яратади. Жанубда Ўзбекистон учта потенциал бозор - Тожикистон, Туркманистон ва Афғонистон билан чегарадош эканлиги бунда аҳамият касб этади.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates