Гарвард-Смитсон маркази ва Шимолий Аризона университети астрономлари Андромеда галактикасида жойлашган ва Вольфа-Райе типига мансуб 19 та ноодатий юлдузни топишди.
Вольфа-Райе юлдузлари жуда иссиқ ва жуда ёрқин юлдузлардир. Вольфа-Райе юлдузлар эволюциясининг кеч босқичида бўлган ва оғирлигини жуда юқори тезликда йўқотадиган массив юлдузлардир. Бугунги кунга қадар фақат бир неча юзта ана шундай юлдуз топилган, уларнинг аксарияти Сомон йўлида, дейилади lenta.ru сайтида.