Ангрендаги резинотехника заводи маҳсулотларининг сифати юзасидан маълумот берилди

    Саноат 10 апрел 2021 663

    Ангрен шаҳридаги Биринчи резинотехника заводи маҳсулотларини давлат стандартлари, халқаро ISO ва ASTM (АҚШ) стандарт талаблари асосида ишлаб чиқаришни ташкил этиш белгиланган.

    Корхона синов лабораторияси ISO 17025 стандарти талаблари асосида аккредитациядан ўтказилган. Шунингдек, корхонада ISO 9001, IATF 16949, ECE 30, ECE 54, ECE 106, ECE 117 халқаро стандартлар талабларини жорий этилганлигини тасдиқловчи сертификатлари мавжуд.

    Корхона томонидан ишлаб чиқарилган шина маҳсулотлари 2018 йили Германиянинг TUV Rheinland компанияси ва 2019 йили Чехиянинг резина синови институтларида синовларидан ўтказилган.

    Корхонада ишлаб чиқарилаётган автомобиль шиналари республика ҳудудига импорт қилинаётган маҳсулотлари билан рақобатлаша олади. Масалан, 2019 йили ўтказилган ўрганиш натижасида автомобиль шинаси 175/65 R14 “Tunga Zodiak 2, SP-7 86T” (CORDIANT, Россия) шинанинг тезликка ва босимга чидамлилиги ҳамда 235/55 R17, 175/70 R13 “CATCHFORS PCR” (QINGDAO WINDFORCE TYRE CO.LIMITED, Хитой) ён деворларининг деформацияси бўйича сифатсизилиги аниқланган.

    «Биринчи резинотехника заводи» МЧЖ расмий сайти маълумотларига асосан корхона томонидан 2021 йилда Россия ва Озарбайжон давлатларидаги компанияларга автомобиль шиналари экспорти режалаштирилганлиги маҳсулот сифати оширишга доимий ундайди.

    Юқоридагилардан келиб чиқиб истеъмолчиларга маълум қиламизки республика ҳудудида расмий сотувдаги шина маҳсулотларнинг сифати мониторинги йўлга қўйилганлиги ва сифат назорати билан боғлиқ масалалар доимий равишда такомиллаштирилмоқда.

    «Ўзстандарт» агентлиги матбуот хизмати

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates