Ангреннинг мис қувурлари хорижда ҳам харидоргир

    Саноат 21 июл 2020 2412

    «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» акциядорлик жамиятининг экспорт салоҳияти ортиб бормоқда.

    Хусусан, комбинатдаги истиқболли корхоналардан ҳисобланган Ангрен қувур заводининг ўсиш суръати жорий йилнинг ўтган даврида 120 фоизни ташкил этяпти.

    Бунга қандай эришиляпти, деган табиий савол туғилади. Завод шу йил 2500 тоннадан зиёд турли ўлчамдаги мис қувурларини ишлаб чиқариш ва унинг 1490 тоннасини экспорт қилишни режалаштирган. Амалда эса шу кунгача 2850 тонна маҳсулот тайёрланиб, унинг 2100 тоннадан ортиғи экспортга жўнатилди. Яъни 12,3 млн. АҚШ доллари қийматига тенг маҳсулотлар хорижлик ҳамкорларга етказиб берилди.

    Энг муҳими, корхона маҳаллийлаштириш дастури асосида маҳсулотлар турини кўпайтиришга ҳаракат қиляпти. Хусусан, икки хил янги мисли маҳсулотлар, яъни квадрат мис қувури ва мис штангаси ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Бугунги кунда улардан мамлакатимиз халқ хўжалигининг турли тармоқларида фойдаланиляпти. Масалан, пандемия пайтида Зангиота ва Юқори Чирчиқ туманларида қисқа муддатда барпо этилган карантин зоналаридаги кислород тақсимлаш коммуникацияларида ҳам заводнинг мис қувурлари ишлатилди.

    Энг асосийси, «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» акциядорлик жамиятининг маҳсулотнинг ташқи ва ички бозорлардаги талаб ва эҳтиёжга мос келишини таъминлашга қаратилган изланишлари ўз самарасини бермоқда. Пировардида кўплаб хорижий компания ҳамда маҳаллий корхоналар билан шартномалар имзолашга эришилди. Корхона маҳсулотларининг ички бозордаги асосий харидорлари “ARTEL” компанияси ва «Навоий кон-металлургия комбинати» акциядорлик жамияти ҳисобланади. Илгари бу йирик корхоналар хориждан келтирилаётган мис қувурларини харид қиларди.

    Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати маълумотларига кўра, корхона маҳсулотларини Туркия, Россия, Озарбайжон, Болгария, Украина, Беларус, Қозоғистон каби давлатларга ҳам етказиб бермоқда.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates