"Анклав ҳудуд битирувчиларига планшетлар берилди"

    Таълим 26 июл 2021 218

    Яқинда Фарғона давлат университети ректори Б.Шермуҳаммадов томонидан жисмоний ва юридик шахслар мурожаатларини қабул қилиш жараёнида Фарғона тумани, Хосилот маҳалла фуқаролар йиғини, Тоштепа қишлоғидаги 6-умумтаълим мактаби битирувчиларининг олий таълим муассасаларига ўқишга киришлари учун тайёргарлик кўришлари масаласи ўз ижобий ечимини топган эди. 

    Туманнинг анклав ҳудудида жойлашган мактаб ўқувчилари пандемия шароитида ўқув жараёнларидан узоқ муддат узилиб қолгани, интернетдан фойдаланиш имконияти бу ерда етарли эмаслиги боис, битирувчиларни ректор ўз оталиғига олиб, университет ётоқхонасидан жой ажратилган ва уларга ўзлари танлаган таълим йўналишлари бўйича бепул машғулотлар олиб борилаётганди.

    Бугун эса уларнинг ҳар бирига онлайн дарсларни чуқур ўзлаштиришлари, интернет имкониятларидан самарали фойдаланишлари, ота-оналари билан боғланиб туришлари учун совға тариқасида планшетлар ҳам тақдим этилди. Совға айни пайтда абитуриентларга энг керакли восита бўлганлиги учун тақдирлаш ҳам байрам каби маросимга айланиб кетди. Тақдирлашда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари Ю.Абсоатов, Ёшлар агентлиги вилоят бошқармаси бошлиғи М.Ғаниев ва бошқа раҳбар ходимлар иштирок этдилар.

    — Дастлаб яхши шароитларда олий ўқув юртига кириш имтиҳонларига ҳозирлик кўраётган тенгдошларимиз ҳақида эшитиб, қишлоқда тушкунликка тушган пайтларимиз ҳам бўлди. Фарғона давлат университетига келган чоғимиздан бошлаб, бизга ўз бағрини очган таълим даргоҳида бундай кайфият ва қайғулар ортда қолди. Мутасадди ташкилотларнинг масъулиятли раҳбарлари томонидан бизга кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрлик бизни янада кучли билим олишга ва ҳаракатчанликка чорламоқда, — битирувчиси Жамшид Низомов.

    Мазкур рағбатдан кўнгли тоғдек кўтарилган ёшлар - келажакда ушбу олий таълим муассасасида ўқиб-изланиб, Ватан тараққиётига ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшишларини таъкидладилар.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates