Анклав ҳудуд ҳақида биласизми?

    Давергеодезкадастр қўмитаси раиси Халилилло Тўрахўжаев "Янги Ўзбекистон" мухбирига айни кунда кўп қўлланилаётган анклав ҳудуд тушунчаси ҳақида изоҳ берди.

    — Анклав деб бир давлат ёки туманнинг ҳамма томондан бошқа давлат ёки туман ҳудуди билан ўраб олинган ҳудуди ёки ҳудуднинг бир қисмига айтилади. Шу жиҳатдан, анклав ҳудуд лотинчадан таржима қилганда “бошқа давлат ҳудудидаги ер” маъносини англатади. Масалан, Фарғона вилоятига қарашли Сўх, Чўнғара, Шоҳимардон, Калача ва Жангаил ҳудудлари Қирғизистон Республикаси учун анклав ҳудудлар ҳисобланади.

    Президентимиз шу йилнинг 5 август куни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятининг ўзаро чегарадош туманлари ҳудудларини ўзгартириш бўйича тайёрланган лойиҳалар тақдимоти билан танишиш чоғида ҳозирда кўплаб аҳоли учун энг долзарб муаммолардан бири бўлган анклав ҳудудлар масаласига ҳам тўхталиб ўтди.

    Айни вақтда республикамиз бўйича 350 минг гектар майдон анклав ҳудудлар ҳисобланади. Уларнинг ноқулайлиги шундаки, фуқароларга ўзи рўйхатдан ўтган туман марказидан кўра, қўшни туман марказига бориш яқинроқ. Бу эса уларга иш, мактаб, боғча ва бошқа масалаларда ҳар хил ноқулайликларни келтириб чиқаради. Масалан, Тошкент вилоятида 19 та анклав ҳудуд бор. Улардан бири бўлган Қибрай туманидан кейин Чирчиқ шаҳри бошланади, ундан кейин яна Қибрай тумани келади. Паркент туманига қарайдиган Краснагорск шаҳри эса Ангрен шаҳрига қарайдиган бўлиб қолган. Бўка туманида ҳам аслида Пискентга қарайдиган анклав ҳудуд бор. Чунки аҳолига Бўка туманига боришдан кўра, Пискентга бориш яқинроқ. Бу борада фуқароларга қулайлик яратиш учун ана шу анклав ҳудудлардан воз кечиш талаб этилмоқда. Мазкур жиҳатларни инобатга олиб, шаҳардан Тошкент вилоятига 1010 гектар, вилоятдан пойтахтимизга 10196 гектар ер майдони ўтказилиши режалаштирилган.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates