Анорлар иссиқхонада пишади

    Агросектор 5 июл 2021 1350

    Сурхондарё вилояти Шеробод туманида иссиқхоналарда анор етиштириш йўлга қўйилди.

    Шеробод туманидаги «Шеробод Гарденс» МЧЖга 10 миллиард сўм имтиёзли кредит ажратилганди. Бу эса ижобий натижа берди. Мазкур маблағлар эвазига ўзлаштирилмаган ер майдонига сув иншоотлари ўрнатилиб, қаровсиз ерда 500 гектар анорзор, анор кўчатини етиштиришга мўлжалланган 2 гектар замонавий иссиқхона ва анор шарбатини қайта ишлаш цехи барпо этилди.

    «Шеробод Гарденс» МЧЖ Шеробод туманидаги аҳоли томорқаларига ўз иссиқхонасида етиштирилган эртапишар анор кўчатларини етказиб бериш ва келгусида томорқаларда етиштирилган анор ҳосилини харид қилиш орқали соҳада қиймат занжирини яратишни ҳам режалаштирган.

    Вилоятимизда анор бошқа ҳудудларга нисбатан бир ой олдин пишади. Бу эса эртапишар ҳосилнинг бозори баракали бўлишини ҳамда мўмай даромад келтиришини яна бир карра исботлаяпти, деб хабар беради Сурхондарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates