«Ақлли шаҳарлар эволюцияси» мавзусида мерлар давра суҳбати

    Халқаро ҳамкорлик 22 сентябр 2021 1083

    2021 йил 21 сентябрда Тошкент шаҳар ҳокимининг ахборот технологияларини жорий қилиш бўйича ўринбосари, «Рақамли ривожланиш» департаментининг раҳбари Сардор Маҳмуджанович Абдуллаев «Ақлли шаҳарлар эволюцияси» мавзусидаги мерлар давра суҳбатида иштирок этди.

    Давра суҳбати KAZAN DIGITAL WEEK-2021 Халқаро форуми доирасида ташкил этилган бўлиб, унда шаҳар инфратузилмасини ривожлантириш ва уни янги иқтисодий талабларга мослаштириш масалалари муҳокама қилинди.

    Онлайн-конференция шаклида ўтаётган давра суҳбати давомида, дунёнинг ва Россия Федерациясининг энг йирик шаҳарлари мерлари – умумий 40 нафар спикер сўзга чиқди. Хусусан, Кишинёв (Молдова) мери Ион Чебан, Сямен шаҳрининг (Хитой) мери Хуан Венхуэй, Екатеринбург шаҳрининг ҳукумат раҳбари А.В.Орлов маъруза билан чиқиб, учрашувни Қозон шаҳар мери И.Р.Метшин олиб борди.

    Мерлар муҳокамасига қўйилган асосий масалалар – транспорт ва автотураргоҳларни ақлли бошқариш, ахборот технологиялари ёрдамида қулай муҳитни яратиш, «ақлли» жамоат жойларини ташкил этиш, экологияни яхшилаш ва хавфсизликни ошириш каби мавзуларни ўз ичига олди.

    Сардор Абдуллаев давра суҳбати иштирокчиларига «Рақамли Тошкент» дастури ҳақида маълумот берди. Маълум қилинишича, ушбу дастур геопортал, геотаҳлил тизими, архитекторлар учун модуль, манзилли реестр модули, муниципал активлар, «Халқ назорати» тизими, ягона шахсий ҳисоб рақамига эга «Салом Тошкент» тизими ҳамда ишга туширилиши кутилаётган Вазиятлар марказини ўз ичига олади.

    Мерларнинг давра суҳбати муҳокамаларга бой бўлди, иштирокчилар шаҳарларни бошқариш ва барқарор қулай шаҳар муҳитини яратиш учун ахборот технологияларидан фойдаланишда мерлар мулоқотининг аҳамиятини таъкидладилар, деб хабар беради Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates