АҚШ давлат департаменти Ўзбекистонда бўлиб ўтган Президентлик сайлови бўйича баёнот берди

    Сайлов 26 октябр 2021 2112

    АҚШ давлат департаменти матбуот котиби Нед Прайс матбуотга баёнот бериб, унда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови натижаларига изоҳ берди.

    Хусусан, унинг сўзларига кўра, Қўшма Штатлар жорий йил 24 октабрда бўлиб ўтган президентлик сайловларида Ўзбекистон халқининг ўз хоҳиш-иродасини эркин ифода этиш ҳуқуқидан фойдаланганини қўллаб-қувватлайди.

    AҚШ Давлат департаменти ЕХҲТ/ДИИҲБ Миссиясининг овоз бериш жараёни тинч муҳитда ўтди ва сайловчиларнинг юқори фаоллиги билан ажралиб турди, деган баҳоларига қўшилди.

    Қўшма Штатлар Ўзбекистон ҳукумати ва ЕХҲТ/ДИИҲБ кузатувчи миссияси ўртасидаги ҳамкорлик яхшиланганини олқишлайди ва ЕХҲТ тавсияларининг сайловлар ҳамда фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқларни илгари суриш бўйича келгусида амалга оширилишини интиқлик билан кутмоқда.

    “Биз Ўзбекистон ҳукумати билан икки томонлама ва минтақавий аҳамиятга эга ушбу ва бошқа кўплаб масалалар бўйича ҳамкорликни давом эттириш тарафдоримиз”, – дейилади Давлат департаменти баёнотида.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates