АҚШ Давлат котиби билан телефон орқали мулоқот тўғрисида

    Воқеа-ҳодисалар 22 апрел 2021 1474

    2021 йилнинг 21 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Америка Қўшма Штатлари Давлат котиби Энтони Блинкен билан телефон орқали мулоқот қилди.

    Суҳбат чоғида кўп қиррали Ўзбекистон-Америка стратегик шериклигининг ҳозирги ҳолати ва уни янада чуқурлаштиришнинг истиқболлари муҳокама қилинди.

    АҚШ томони Ўзбекистонда амалга оширилаётган демократик ўзгаришларга юқори баҳо берди. Жумладан, одам савдосига қарши курашиш ва эътиқод эркинлигини таъминлаш соҳасида эришилган ютуқлар эътироф этилди.

    Томонлар «C5+1» шакли доирасидаги фаол ҳамкорликни давом эттиришнинг муҳимлиги қайд этилди.

    Афғонистонда можародан кейинги даврда ижтимоий-иқтисодий ҳаётни қайта тиклаш учун мамлакатни минтақавий интеграция жараёнларига жалб қилиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

    Ўзбекистон ТИВ раҳбари Давлат котибини жорий йил июль ойида Тошкент шаҳрида ўтказиладиган «Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар» мавзусидаги юқори даражали халқаро конференцияга таклиф қилди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates