АҚШ ҳукумати Балтимордаги заводда AstraZeneca вакцинасини ишлаб чиқаришни тўхтатади

    Воқеа-ҳодисалар 4 апрел 2021 951

    Президент Джо Байден маъмурияти Балтимордаги (Мэрилен штати) AstraZeneca Британия-Швеция ва Американинг Johnson & Johnson компаниялари коронавирусга қарши вакцина ишлаб чиқараётган Emergent Biosolutions заводи бутунлай Johnson & Johnson компанияси назоратига ўтиши ҳақида қарор қабул қилди.

    Шундай қилиб, AstraZeneca дори воситалари ишлаб чиқариш бу заводда тўхтатилади, деб шанба куни хабар берди The New York Times газетаси.

    Ундаги маълумотларга кўра, АҚШнинг янги маъмуриятини Johnson & Johnsonнинг 15 миллион доза вакцинаси иккала ишлаб чиқарувчиларнинг дори воситалари компонентларини қориштиришда хатога йўл қўйилганлиги туфайли яроқсиз ҳолга келиши шундай қарор қабул қилишига олиб келди.

    Байден маъмуриятини ушбу воқеа туфайли аҳолининг бу дори воситаларига бўлган ишончи йўқолиши хавотирга соляпти. Бу эса Америка ҳукуматининг мамлакатда эмлаш ишларини тезлаштириш режаларига баравар таъсир этиши мумкин. Нашрда таъкидланишича, Johnson & Johnson вакцинаси AstraZeneca дори воситаларидан фарқли ўлароқ бир компонентли.Ундан ташқари Америка компанияси февраль ойи охирида Озиқ-овқат ва дори-дармонлар сифати масаласи бўйича бошқарма (FDA)дан АҚШда ўз вакциналарининг қўлланилишини маъқуллатишга эришган. Бу вақтда AstraZeneca вакцинасидан фойдаланишга ҳали Америка Қўшма штатларида рухсат олинмаган эди, деб хабар беради ТАСС.

    AstraZeneca раҳбарияти ўз вакцинасини ишлаб чиқариш учун янги жой қидириш масаласида АҚШ ҳукумати билан музокаралар олиб боряпти. Завод вакили корхонага дори воситасининг ўзгартирилган тури келиб тушмагунича, Британия-Швеция компанияси дори воситалари ишлаб чиқаришдан тўхтамаслигини қайд этган.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates