АҚШ олимлари: “СOVID-19 кемирувчилар орасида тарқалмоқда”

    Америка Микробиология жамияти олимлари коронавируснинг “альфа”, “дельта” ва “омикрон” штаммлари кемирувчилар нафас йўлларида кўпайишини аниқлади.

    Хусусан, Нью-Йорк шаҳридаги кулранг каламушларнинг 16,5 фоиздан ортиғи СOVID-19 билан касаллангани айтилмоқда. Бу эса келгусида вируснинг жониворлардан одамларга юқиш хавфини ошириши мумкин.

    Шу боис мутахассислар пандемиянинг янги тўлқини авж олмаслиги учун каламушлар популяциясини назорат қилиш зарур, деб ҳисобламоқда.

    Қолаверса, Колумбиянинг Миссури университети профессори Ван Сюфэн кемирувчилар орасида инсонлар учун қўшимча хавф туғдирувчи янги мутациялар пайдо бўлиш эҳтимолини тадқиқ этиш лозим, деган хулосада.

    Эслатиб ўтамиз, яқинда Францияда ўтказилган тадқиқот натижасида уй мушукларининг тахминан 10 фоизи SARS-CoV-2 билан касаллангани аниқланган эди.

    Шу сабабли экспертлар касалликни жиловлашнинг энг тўғри ва самарали йўли тўлиқ босқичда ҳамда бустер дозада эмланиш, деб таъкидламоқда.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates