АҚШ: Ўзбекистонлик ҳарбий хизматчилар 2021 йилда яна бир бор “Илғор жангчи” деб топилди

    Ҳарбий 26 апрел 2021 843

    Жорий йилнинг 19-24 апрель кунлари Америка Қўшма Штатларининг Миссисипи штатидаги “Camp Shelby” ҳарбий ўқув базасида ташкил этилган “Илғор жангчи” мусобақасининг ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

    Маросимда Мисиссипи штатидаги Қуролли Кучлар тузилмалари вакиллари, фахрийлар иштирок этди.

    Унда сўз олганлар жорий йилги мусобақаларнинг аввалгиларига нисбатан янада қизғин ва муросасиз баҳсларга бой тарзда ўтганлигини таъкидлаб, меҳмон сифатида иштирок этган ўзбекистонлик ҳарбийларнинг билими, маҳорати, жасурлиги ва шижоатини эътироф этишди.

    – Биз учун анъанага айланган ушбу мусобақада ўзбекистонлик ҳамкасбларимиз икккинчи маротаба иштирок этмоқда. Тан олиб айтаманки, бу сафар ҳам улар нафақат жисмоний, балки жанговар ва ақлий тайёргарлик, қурол-аслаҳани билишда ҳам яққол устунликка эга бўлди. Бу эса бизнинг сержантларимизни ўз устида янада кўпроқ ишлашга ундайди, – деди Миссисипи шатати Миллий гвардияси сержантлар қўмондони, сержант-майор Кристофор Йонг.

    Шундан сўнг ташкилотчилар томонидан ўзбекистонлик ҳарбий хизматчилар III даражали сержант Дилмурод Сулаймонов ҳамда кичик сержант Хайрулла Олимовга мусобақа ғолиблари учун бериладиган “Илғор жангчи” мукофоти ва кўкрак нишонлари тантанали равишда топширилди.

    Эслатиб ўтамиз, ушбу мусобақада иштирок этган ҳарбий хизматчиларимиз 2019 йилда ҳам биринчи ўринни қўлга киритган эди.

    Ғолиб ҳарбий хизматчилар 27 апрель куни Ўзбекистонга етиб келади.

    Шундан сўнг ташкилотчилар томонидан Ўзбекистонлик ҳарбий хизматчилар III даражали сержант Дилмурод

    Отабек НОРБОЕВ,

    Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий

    коммуникациялар департаменти ходими.

    АҚШ, Мисиссипи