АҚШ Ўзбекистоннинг қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилинишига рухсат бермоқда

    Агросектор 25 сентябр 2020 2800

    Ҳайвонлар ва ўсимликлар саломатлигини муҳофаза қилиш инспекцияси хизмати (APHIS) Ўзбекистоннинг қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини баҳолаш ишларини якунлади.

    APHIS савдо директори Пракеш Ҳеббар сўзларига кўра, яқин орада АҚШ Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Ўзбекистонга ловия, мош, нўхат, бодом, ёнғоқ, майиз, қуритилган ўрик, олхўри ва анжирни Америкага экспорт қилишига рухсат беради.