АҚШ Украина ва Россияга талаб қўйди

    АҚШ Украина ва Россиядан тинчлик ташаббусларига ижобий жавоб олмаса, воситачи сифатида Украинадаги урушни тугатиш бўйича музокаралар жараёнидан чиқади.

    Бу ҳақда АҚШ Вице-президенти Жей Ди Вэнс маълум қилди, дея хабар беради Clash Report 23 апрель, чоршанба куни.

    Унинг фикрича, Президент Дональд Трамп маъмурияти ҳам украиналикларга, ҳам россияликларга “адолатли таклиф” билан чиққан.

    “Ижобий жавоб олмаса (АҚШнинг тинчлик режасига) Россия ва Украина ўртасида воситачилик қилишдан бош тортамиз. Биз россияликларга ҳам, украиналикларга ҳам аниқ ва адолатли таклиф бердик”, деди Вэнс.

    Аввалроқ ОАВ АҚШнинг Киев ва Москва бўйича “якуний таклифи” ҳақида билиб олган эди. Бу ҳужжат америкаликлар ўтган ҳафта Парижда Украина расмийларига тақдим этган бир саҳифали ҳужжатдир.

    Бугун маълум бўлдики, давлат котиби Марко Рубио Лондонда Украинадаги урушни тугатиш бўйича музокараларда қатнашмайди, чунки Киев АҚШнинг Қрим бўйича режасини рад этди.

    Кейинроқ, бугун Лондонда Украина, Буюк Британия, АҚШ, Франция ва Германия ташқи ишлар вазирликлари раҳбарларининг учрашуви қолдирилгани ҳақида маълумотлар пайдо бўлди. Музокаралар қуйироқ даражада бўлиб ўтади, деб хабар беради korrespondent.net.

    No date selected
    май, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates