АҚШ хакерлар ҳужумидан 1,3 млрд. доллар зарар кўрди

    Канадалик дастурчи пул ювиш борасида кореялик хакерлар билан ҳамкорлик қилгани учун 20 йил муддатга озодликдан маҳрум этилиши мумкин.

    Маълум бўлишича, Галеб Оломари Шимолий Кореяда фаолият юритувчи хакерлар билан жиноий тил бириктириб, дунё бўйича бир қанча банклардан қарийб 1,3 миллиард доллар ўғирланишида яқиндан ёрдам берган.

    Тергов ҳужжатларида қайд этилишича, Оломари кибер ҳужумлар натижасида ўғирланган пулларни ювиш билан шуғулланган. Жабрланганлар орасида Ҳолливуд киностудияларидан тортиб АҚШ ҳукуматигача бор. Миллий хавфсизлик бўйича Бош прокурор ўринбосари Жон Демерсга кўра, “Оломари айбига иқрор бўлган ва содир этган қилмиши учун суд томонидан тайинланадиган жазога тайёр” эканини маълум қилган.

    Қайд этиш керак, Шимолий кореялик хакерлар “WannaCry” вирусидан фойдаланган ҳолда АҚШ ҳудудидаги молия муассасалари ва компанияларга кибер ҳужумлар уюштириб, уларнинг ҳисоб рақамларидан жами 1,3 млрд доллар ечиб олишга муваффақ бўлган. Бу ишни амалга оширган дастурчилар Жон Чан Хек, Ким Ир ва Пак Чин Хек Шимолий Корея хавсизлик хизмати билан ҳамкорлик қилгани айтилмоқда. Улар Қўшма Штатлардан ташқари, Ветнам, Бангладеш, Тайван, Мексика, Мальта ва Африка давлатларидаги банклардан ҳам маблағларни ва мижозларнинг шахсий маълумотларини ўғирлашган.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates