АҚШ Халқаро Тараққиёт Агентлиги (USAID) Марказий Осиё меҳнат муҳожирлари учун 2 миллион доллар ажратади

    АҚШ ҳукумати АҚШ Халқаро Тараққиёт Агентлиги (УСАИД) орқали COVID-19 пандемияси даврида Марказий Осиёда меҳнат муҳожирларни ҳимоя қилиш учун 2 миллион доллар ажратади.

    Ушбу ёрдам USAID томонидан молиялаштирилган ва Winrock International амалга ошираётган Марказий Осиёда хавфсиз миграция лойиҳаси доирасида тақдим этилиб, у ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларини қўллаб-қувватлашни ҳам ўз ичига олади, деб хабар бермоқда АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси.

    COVID-19 пандемияси Марказий Осиёдаги миллионлаб муҳожирларнинг гуманитар ва молиявий инқирозига олиб келди, уларнинг аксарияти Марказий Осиё бўйлаб транзит ва ўтиш жойларида қийинчиликларга дуч келмоқда.

    Иш ва четдан юборилаётган пул маблағларини йўқотиш оилаларни тегишли ресусрсларсиз ҳамда ҳуқуқий ҳимоясиз қолдирди. Мигрантлар, шунингдек, ўзларини вирусдан қандай ҳимоя қилиш тўғрисида маълумот ва ресусрларга эга эмаслар. USAID Марказий Осиёда хавфсиз миграция лойиҳаси доирасида жуда зарур бўлган ёрдамни тақдим этади, шу жумладан ахборот манбалари билан таминлайди. Асосий хизматларга йўлланмалар беради, муқобил турмуш тарзини қўллаб-қувватлайди, муҳожирларга ушбу қийин вазиятни енгишда ёрдам бериш учун кўникмалар ва тренинглар ўтказади.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates