АҚШ хорижлик талабалардан мамлакатни тарк этишларини талаб қилди

    АҚШ кузги семестрда онлайн таълим оладиган хорижлик талабалардан мамлакатни тарк этишларини талаб этмоқда.

    Иммиграция ва божхона полициясининг маълум қилишича, бундай талабаларга Давлат департаменти виза бермайди ва Чегара назорати уларни мамлакатга киритмайди.

    Шу билан бирга, АҚШда қолишни истаган талабаларга ҳукумат ўқиш жойини, ҳеч бўлмаганда ўқишнинг бир қисмини кундузги таълимга ўзгартиришни таклиф этмоқда.

    Иммиграция полициясининг бундай қарори минглаб чет эллик талабаларга таъсир қилиши мумкин. Сабаби коронавирус пандемияси туфайли Американинг кўплаб университетлари онлайн форматга ўтишни бошлаган эди. Америка Таълим кенгаши вице-президенти Бред Фарнсуортнинг сўзларига кўра, коронавирус билан боғлиқ вазият кузда ёмонлашиши мумкин, шундан кейин ҳатто кундузги курслар очган университетлар ҳам онлайн таълимга ўтишга мажбур бўлади.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates