АҚШда юк машинаси мактаб автобуси билан тўқнашиб кетиши оқибатида уч киши ҳалок бўлди

    АҚШда юк машинаси мактаб ўқувчиларини олиб кетаётган автобус билан тўқнашиб кетди. Ҳодиса оқибатида уч киши ҳалок бўлди, 15 киши жароҳат олди.

    Воқеа Огайо штатида содир бўлди. Юк машинаси олдинда кетаётган мактаб автобусига бориб урилган. Автобус мактаб ўқувчиларини олиб кетаётган эди.

    Ҳуқуқ-тартибот идоралари маълумотларига кўра, автобусда 57 киши бўлган. Ҳозирда мутахассислар барча ҳолатлар ва ҳодиса сабабларига ойдинлик киритмоқда, деб хабар беради mir24.tv.