АҚШда юз берган қор бўрони оқибатида тўққиз киши ҳалок бўлди

    Ноқулай об-ҳаво шароити ҳафта бошидан буён бир неча минг рейснинг бекор қилинишига сабаб бўлди.

    АҚШда қор бўрони оқибатида юзага келган йўл-транспорт ҳодисаларида тўққиз киши ҳалок бўлди.

    Ўлимларнинг еттитаси Техасда, иккитаси Оклахома ва Канзасда қайд этилди.

    Ноқулай об-ҳаво шароити ҳафта бошидан буён бир неча минг рейснинг бекор қилинишига сабаб бўлди. Бир қатор штатлардаги мактаблар дарсларни бекор қилди. Айрим ҳудудларда ҳаво ҳарорати Цельсий бўйича 50 даражагача тушиши кутилмоқда.

    Хабарда таъкидлашича, қор бўрони бутун мамлакат бўйлаб 500 мингдан ортиқ уй ва корхоналарни электр энергиясидан маҳрум қилган, деб хабар беради mir24.tv.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates