АҚШда портлаб кетган ҳарбий кема бир неча кун ёниши мумкин

    17 нафар денгизчи ва тўрт нафар фуқаро жароҳат олган АҚШ ҳарбий-денгиз кучларининг Сан-Диего шаҳридаги портлаш кеча — якшанба куни содир бўлди.

    «Боном Ричард» (USS Bonhomme Richard) кемаси билан боғлиқ портлаш ва ёнғин маҳаллий вақт билан соат 9 ларда бошланган. Америка денгиз кучларининг хабар беришича, ёнғин пайтида кемада 160 нафар денгизчи бўлган. Мамлакат ОАВлари маълумотига кўра эса кемада портлаш ҳам юз берган. Чунки техник хизмат кўрсатишда турган кеманинг устидан қора тутун кўтарилган.

    Ўт ўчирувчилар ва ҳарбий хизматчилар воқеа жойида ишламоқда, аммо ҳали ёнғинни ўчиришга улгуришмади. «17 нафар денгизчи ва тўрт нафар тинч аҳолига маҳаллий шифохонада ёрдам кўрсатилмоқда. Уларнинг ҳаёти хавф остида эмас», - деб ёзди АҚШ ҳарбий-денгиз флоти "Тwitter"даги саҳифасида.

    Ёнғин натижасида бир нечта ўт ўчирувчилар ҳам жароҳатланган, куйган ва тутун билан заҳарланган. Сан-Диегодаги ўт ўчириш хизмати "Тwitter"да воқеа жойидан олинган тасвирларни, шу жумладан, кема устидан вертолёт учиб, расмга олганди.

    Сан-Диего ёнғин бўлими бошлиғи Колин Стоуэллнинг айтишича, ёнғин бир неча кун давом этиши ва кема «ватерлиниягача» ёниши мумкин. Унинг сўзларига кўра, барча қутқарув ходимлари ва денгизчилар кемани тарк этишди ва ҳозирда оловни ташқаридан ўчиришга ҳаракат қилишмоқда.

    Ёнғин сабаби ҳозирча номаълум.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates