АҚШлик миллиардерлар долларларни шошилинч олтинга алмаштирмоқда

    Бизнес 26 май 2020 1529

    Банк таҳлилчиларининг фикрига кўра, дунё валюталарининг оммавий девалвацияси ҳолатида доллар охирги бўлиб зарар кўради ва бу мантиқан тўғри ҳам, аммо барибир мижозларга олтинга ишора қилишмоқда.

    Американинг молия бозорларида бойлик орттирган йирик миллиардер-сармоядорлар АҚШ иқтисодиёти коронавирусдан қанчалар зарар кўрганидан қаттиқ ташвишда. Америкалик миллиардерлар одатда ватанпарварлик ва юқори даражадаги оптимизм билан ажралиб туради, чунки бу уларнинг ижтимоий мавқеига нисбатан ўзига хос мажбуриятдир, аммо, юқорида ёзганимиздек, улар ҳозир анча тушкун аҳволда ва ўз мамлакатининг ёрқин келажагига, ҳеч бўлмаганда яқин истиқболда, анчагина шубҳа билан қарамоқда, деб ёзади РИА Новости муаллифи.

    Аммо ҳозир, қайғуга ва баъзан ваҳимага тушган миллиардер-молиячиларининг қаторига ўз мижозларига хавф-хатарларга монетар эмас, балки иқтисодий нуқтаи назардан эътибор қаратишга маслаҳат бераётган банкирлар ҳам қўшилишди. Федерал захира тизими ва унинг доллар босма ускунасининг иқтисодий инқирозга қарши кураши муваффақиятли кўринганига қарамай, Американинг JPMorgan ва Goldman Sachs каби нуфузли банклари ўз мижозларига долларларга эмас, балки олтинга инвестиция қилишни тавсия қилишни хоҳламоқдалар.

    Ва гап сариқ металл тўсатдан қандайдир даражада ўта жозибадор бўлиб қолганида эмас (унинг физик хусусиятлари ва “барқарор валюта” сифатида тан олиниши – муддатсиз кўрсаткич), балки коронавирус баҳонасида глобал иқтисодиётни рағбатлантириш учун мисли кўрилмаган чора-тадбирлар фонида, шунингдек, кейинги йилларда бутун дунё яшашига тўғри келадиган шиддатли геосиёсий нотинчлик шароитида, Америка банкирлари учун Америка президентларининг портретлари чизилган яшил қоғозлардан кўра олтин заифсизроқ кўринади.

    Банк таҳлилчиларининг фикрига кўра, дунё валюталари оммавий девалвацияга дуч келиши шароитида доллар сўнгги навбатда зарар кўради, ва бу мантиқан мос, аммо улар мижозларга асосий актив сифатида долларни эмас, балки ушбу ёқимсиз сценарийда юқори даражадаги қийматни сақлаб қоладиган олтинга ишора қилишмоқда. Банк гапириб ўтган мисли кўрилмаган молиявий ва кредит чора-тадбирлар бу айнан Ғарб мамлакатларининг бюджет танқислиги ва ҳукумат қарзи даражасининг пасайиб кетиши кўринишидаги қийинчиликларида иқтисодларини қўллаб-қувватлашга қаратилган саъй-ҳаракатлардир. Ажабланарлиси шундаки, Ғарбнинг илғор иқтисодчилари бу чоралар ҳеч қандай жиддий салбий оқибатларга олиб келмаслигига ишонишади. Бироқ, банкирлар ушбу баҳога яққол қўшилмаслигини кўрсатмоқдалар.

    Энди жаҳон бозорида олтин нархи кескин ошади – эксперт

    Дарвоқе, Американинг яна бир нуфузли банкида, март ойининг охирида, олтин ҳозирга қараганда ўн фоизга арзонроқ бўлганида, сариқ металлга сармоя киритишга катта қизиқиш уйғонди. Унди Financial Times очиқчасига шундай ёзди: " Goldman Sachs мижозларига олтин сотиб олиш вақти келганлигини айтмоқда".

    Таъкидлаш жоизки, банкирлар нафақат инфляцион, балки доллар ва Америка молия тизимининг заифлиги билан боғлиқ геосиёсий хавфларни ҳам кўрмоқда. Худди шу JPMorgan шуни таъкидламоқдаки, ҳозирда АҚШнинг халқаро майдондаги рақобатчилари ва рақиблари молиявий секторда Америка гегемонлигига таҳдид солувчи технологик имкониятларга эга.

    Россия, Хитой, Ҳиндистон нега тинимсиз олтин сотиб олмоқда?

    Банк таҳлилчилари эслатади, агар Хитой ва Европа Иттифоқи "рақамли юан" ва "рақамли евро" технологияларини (яъни мавжуд валюталар эквиваленти, аммо анъанавий банк тизимидан ташқарида ишлайдиган - маълум марказий банк ёки уларнинг ваколатли тузилмалари базада мавжуд бўлган электрон ҳамёнларга асосланган ҳолда ишлайдиган) яратишда муваффақият қозонса, Европа Иттифоқи ҳам, Хитой ҳам халқаро савдода долларларни сиқиб чиқариш учун жиддий ҳаракатлар қилишлари хавфи мавжуд. JPMorgan таҳлилчиларининг таъкидлашича, ҳатто бундай рақамли валюталарнинг SWIFT тизимига эҳтиёжи йўқлиги (ундан узиб қўйишни АҚШ геосиёсий рақибларга қарши санкция сифатида ишлатади), бу Американинг сайёрадаги молиявий устунлигига катта муаммодир. Таъкидлаб ўтамиз, ушбу сценарийда нафақат Вашингтоннинг дипломатияси имкониятлари, балки долларга бўлган талаб ҳам зарар кўради. Гарчи АҚШ иқтисодиёти (сотиб олиш қобилияти паритети бўйича, 2019 йил учун Statista маълумотлари) дунё иқтисодиётининг атиги 15 фоизини ташкил этади, доллар эса халқаро савдонинг ярмидан кўпида ишлатилди, АҚШ валютасига бўлган талаб "табиятан асосланган" паст нуқтасигача етгунича анча узоқ пасайиб боради. Бу муаммо эртагаёқ рўёбга чиқади дегани эмас, лекин агар "рақамли" евро ва юань таҳдиди Американинг йирик банкининг эътиборини жалб қилган бўлса, демак, бу ерда муаммо борлиги шубҳасиз ва у анчагина жиддийдир.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates