АҚШнинг Johnson & Johnson заводида коронавирусга қарши 15 миллион доза вакцина яроқсиз ҳолга келтирилган

    Долзарб 1 апрел 2021 558

    Балтимордаги (Мэриленд штати) Johnson & Johnson Америка компаниясига қарашли завод ишчилари бир неча ҳафта илгари коронавируснинг янги хилига қарши вакцина қоришмасини аралаштиришда хатога йўл қўйган.

    Ва бунинг натижасида 15 миллион доза дори воситаси яроқсиз ҳолга келган. Бу ҳақда сешанба куни The New York Times газетаси хабар берган.

    Хабардан маълум бўлишича, воқега инсон омили сабаба бўлган. Содир этилган воқеа туфайли АҚШ озиқ-овқат ва дори-дармонлар сифати бошқармаси (FDA) заводни текширган. Таъкидланишича, АҚШ тиббиёт муассасаларига тарқатилган барча вакциналар партияси хавфсиз экан. Чунки улар Johnson & Johnsonнинг Нидерландиядаги заводида тайёрланган экан. Лекин, кейинги дориларнинг партияларини Балтимордаги заводдан тарқатиш режалаштирилган. Бу эса FDAнинг текшируви туфайли кечиктириладиган бўлди.

    Нашрнинг таъкидлашича, Америка ҳукумати мамлакатдаги эмлаш дастурини тезлаштириш масаласида Johnson & Johnson вакциналарига катта умид билдиряпти.

    Ўз ўрнида Johnson & Johnsonда бўлиб ўтган воқеани тасдиқланган ва вакцинанинг яроқсиз топилган партияси ишлаб чиқаришнинг сўнги босқичига етиб бормаганлигига ишонтирган.

    28 февралда FDA Американинг Johnson & Johnson корпорациясига қарашли Janssen компаниясининг коронавирусга қарши ўзлари ишлаб чиқарган вакциналарини фавқулодда ҳолатда тезроқ рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги мурожаатини маъқуллаган. Россияда рўйхатдан ўтаётган «Спутник Лайт» воситаси каби Johnson & Johnson вациналари билан ҳам икки марта ўрнига бир марта эмлаш талаб этилади. Корпорация маълумотларига кўра, Johnson & Johnson вакциналари синовнинг учинчи босқичида 85 фоиз самарадорлик кўрсатган этган, деб хабар беради ТАСС.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates