Араб дунёсида биринчи атом электр станцияси ишга туширилади

    БАА Бош вазири давлатнинг электр энергиясига бўлган эҳтиёжининг чорак қисмини хавфсиз, ишончли ва экологик жиҳатдан тоза ҳолда етказиб берадиган тўртта атом электр станцияси ишга туширилишини эълон қилди.

    Бирлашган Араб Амирликларининг Бош вазири ва Дубай ҳукмдори Муҳаммад бин Рашид Ал Мактум бугун Араб дунёсида биринчи “Барака” атом электр станциясини ишга туширилишини эълон қилди, дея хабар беради “Дунё” АА мухбири.

    - Бугун биз БААнинг Абу Дабидаги “Барака” станциясида Араб дунёсининг биринчи атом реакторини ишга туширишдаги муваффақиятини эълон қиламиз. Мутахассислар ядро ёқилғисини юклаб кенг қамровли синовларни асосида ишга тушириш ишларини муваффақиятли якунладилар, - деди Тwitterдаги саҳифасида БАА вазири.

    Унинг таъкидлашича, БАА “давлатнинг электр энергиясига бўлган эҳтиёжининг чорак қисмини хавфсиз, ишончли ва экологик жиҳатдан тоза ҳолда етказиб берадиган тўртта атом электр станциясини ишга туширмоқчи. БАА томонидан атом электр станциялари ва космик тадқиқотлар олиб борилмоқда. Дунёдаги бошқа ривожланаётган давлатлар каби Араб дунёси ҳам илмда ўз йўлларини янгилашга ва рақобатлашишга қодир эканини билдирмоқда.

    Мамлакатнинг ғарбида, Форс кўрфази соҳилида Абу Даби амирлигида мамлакат рўйхатидан 250 километр узоқликда тўртта реактор билан ишлайдиган атом электр станцияси қурилмоқда.

    25 миллиард долларлик электр станциясининг қурилиши 2012 йилда Korea Electric Power Corp.компанияси бошчилигидаги Кореянинг ғолиб бўлган консорсиуми томонидан бошланган.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates