Bombardier Learjet қўниш чоғида учиш-қўниш йўлагидан чиқиб кетиб, тўхтаб турган Gulfstream 2100 самолётига бориб урилган.
Скоттсдейл ёнғин хизмати капитани Дэйв Фолионинг айтишича, уч киши шифохонага ётқизилган. Самолётлардан бирида бир киши қамалиб қолган.
Ҳозирда учиш-қўниш йўлаги ёпиқ, дея хабар берди аэропорт Х ижтимоий тармоғида. Фуқаро авиацияси федерал бошқармаси ҳодиса юзасидан текширув бошлади, деб хабар беради rbc.ru.