Лого Лого-пв-уз

    Арктика минтақасида ҳаво ҳарорати кўтарилишининг глобал оқибатлари маълум қилинди

    Арктикада ҳаво ҳароратининг кўтарилиб бораётгани сайёрамизнинг қолган қисмига ҳам таъсир қилади, деди Калифорния университети олимлари.

    Арктика ҳозирда бошқа минтақаларга қараганда деярли тўрт баробар тезроқ исимоқда. Ушбу ҳодисанинг оқибатларини аниқлаш учун олимлар бир нечта иқлим моделларини яратишди. Улардан бири Арктика ҳудудида исишнинг тезлашишини ҳисобга олди. Муқобил моделда Арктикада тез исиш кузатилмади.

    Арктикада ҳаво ҳароратининг ошишидаги номутаносиблик ҳам прогнозларга катта ноаниқликни келтириб чиқарди. Олимларнинг таъкидлашича, ушбу минтақадаги ҳароратни ҳам ер юзасида, ҳам сунъий йўлдошлар ёрдамида обдон кузатиш талаб этилади.

    Олимларнинг таъкидлашича, икки даража глобал исиш Арктикадаги ўртача йиллик ҳароратнинг тўрт даражага ошишига олиб келади. Қиш ойларида ҳаво ҳарорати етти даражагача ошади. Бу маҳаллий экотизимлар ва аҳоли учун ҳалокатли оқибатларга олиб келади, деб хабар беради mir24.tv.

    No date selected
    декабр, 2023
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates